24 майгача фуқароларни хориждан олиб келиш бўйича чартер рейслар рўйхати эълон қилинди
Ўзбекистонга қайтиш истагини билдирган фуқароларнинг рўйхатлари шакллантирилган. Бу ҳақда Ўзбекистон транспорт вазирининг матбуот котиби Наврўз Ашурматов маълум қилди.
1 майдан 24 майга қадар фуқароларни хориждан олиб келиш бўйича чартер рейслар жадвали:
13 май. Тошкент - Истанбул - Тошкент7:40
14 май. Тошкент - Санкт-Петербург - Тошкент 8:35
15 май. Тошкент - Деҳли - Тошкент 12:00
16 май. Тошкент - Ростов-Дон - Тошкент 11:00
17 май. Тошкент - Қозон - Тошкент 11:00
18 май. Тошкент - Москва - Тошкент 7:20
19 май. Тошкент - Санкт-Петербург - Тошкент 8:35
20 май. Тошкент - Москва - Тошкент 7:20
21 май. Тошкент - Истанбул - Тошкент 7:40
22 май. Тошкент - Лондон - Тошкент 14:00
23 май. Тошкент - Новосибирск - Тошкент 13:00
24 май. Тошкент - Шаржа - Тошкент 11:00.
Амалга ошириладиган парвозларга дипломатик ваколатхоналар ҳамда консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва фуқаролар ушбу рўйхат асосида ҳаво кемаси бортига киритилади.
Рўйхатга биринчи навбатда касал ёки бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда кекса ёшдаги фуқаролар, шунингдек бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади.
Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади.
Ўзбекистонга қайтган барча фуқаролар 14 кундан кам бўлмаган муддатга карантин марказига жойлаштирилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг