24-27 октябрь кунлари “ICTWEEK UZBEKISTAN – 2023” ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги бўлиб ўтади

17:41 02 Октябр 2023 Жамият
295 0

Фото: “Халқ сўзи”

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Рақамли технологиялар вазири ўринбосари Рустам Каримжонов маълум қилди.

Тадбир Тошкент шаҳрининг 3 та асосий нуқтасида:

“CAEx (Central Asian Expo Uzbekistan)” кўп функцияли кўргазма маркази;

Мирзо Улуғбек туманида жойлашган IT Park мажмуаси;

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида бўлиб ўтади.

Ҳафталикнинг биринчи кунида Стартап саммити, иккинчи кунида ICTWEEK UZBEKISTAN – 2023” расмий очилиш маросими бўлиб ўтади.

Шу куни яна “Empowering Women in IT: Leading the Digital Revolution” ҳамда Марказий Осиё “IPv6 Enhanced” саммитлари ўтказилади.

Учинчи кунда “Uzbekistan Outsourcing” форуми ва ICT EXPO – 2023 кўргазмасининг очилиши бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер