24-25 декабрь кунлари 97 та маҳалладаги 791 та кўп қаватли уйда ободонлаштириш тадбирлари амалга оширилди

12:58 26 Декабрь 2022 Жамият
742 0

Фото: Халқ сўзи

АОКАда ўтказилган брифингда уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари Озода Жўраева Тошкент шаҳридаги кўп қаватли уйлар ва унга туташ ҳудудларда олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари ҳақида маълумот берди.

Бунда 131 та уйнинг ертўласи, 321 та кириш йўлаклари тозаланиб, 96 та электр шитлар тартибга келтирилди. 40 та фрамуга ойналари бутланиб, 150 та кириш йўлаклари таъмирланиб, 160 та кириш эшикларига кодли қулфлар ҳамда 350 та кириш йўлакларига ҳаракат датчикли чироқлар ўрнатилди. 117 та болалар ва спорт майдончалари тартибга келтирилиб, ҳудудлардаги 12 625 п/м лотоклар чиқиндилардан тозаланди.

Тадбирга 123 та махсус техника, 1 697 нафар ишчи-ходим жалб этилиб, 216 минг кв.метр майдон ободонлаштирилди. Ҳудуддан 114 тонна чиқинди олиб чиқиб кетилди.

«Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида» Қонун лойиҳасига қуйидагилар қўшимча равишда киритиляпти:

— Кўп квартирали уйларни бошқариш усуллари қайта кўриб чиқилиб, бошқарув сервис компанияларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланмоқда;

— Биллинг тизимига оид нормалар билан тўлдириляпти;

— Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг кўп квартирали уйларни бошқариш соҳасидаги ваколатлари алоҳида модда билан белгилаб берилмоқда;

— Ширкат фаолиятига тегишли бўлган айрим моддалар ва нормалар бугунги кун нуқтаи назаридан ўзгармоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер