21 млрд сўмдан ортиқ давлат харидларида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди

13:44 16 Апрель 2026 Жамият
227 0

21 млрд сўмдан ортиқ давлат харидларидаги қонунбузилишлар юзасидан тегишли чоралар кўрилди. Бу ҳақида Рақобат қўмитаси хабар берди.

Маълум қилинишича, қўмитанинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан «Quyuv-mexanika zavodi» АЖ томонидан ўтказилган энг яхши таклифларни танлаш (тендер) савдолари «Рақобат тўғрисида»ги қонун талабларига мувофиқлиги юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилган.

Мазкур ўрганишлар натижасида, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ тизим ташкилоти «Quyuv-mexanika zavodi» АЖ томонидан ўтказилган жами 21 млрд сўмдан ортиқ бўлган 8 та танлов савдоларида «Рақобат тўғрисида»ги Қонунининг 29-моддаси талабларига риоя қилинмаганлиги, яъни савдоларда рақобатни чеклайдиган ёки чеклашга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар аниқланган.

Юқоридагиларга мувофиқ, Қўмитанинг ҳудудий бошқармаси Махсус комиссияси томонидан «Рақобат тўғрисида»ги Қонун талаблари бузилиш аломатлари билан буюртмачи ташкилотга нисбатан иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан белгиланган тартибда тегишли таъсир чораси қўлланилган.

Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилган.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер