21 минг бош жўжа бепул тарқатилди

13:03 09 Август 2020 Жамият
1172 0

Андижон вилояти Бўстон туманида эҳтиёжманд оилаларни даромадга йўналтириш мақсадида 21 минг бош жўжа аҳолига бепул тарқатилди.

— Мутахассислар хонадонимизга келишиб, жўжаларни парваришлаш, даромад олиш сирларини ўргатишяпти, — дейди уй бекаси Лолахон Халимова. — Айтишларича, 40-50 кунда 2,5 кг. гўшт тўплар экан. Бир ойда 1 млн. 200 минг сўм фойда кўрса бўларкан. Бу мен каби уй бекалари учун даромад топишнинг энг мақбул йўлидир.

Туманда шунингдек, аҳолига эчки ва қуён тарқатиш ишлари ҳам самарали йўлга қўйилган.

Саминжон ҲУСАНОВ,
«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер