2030 йилга қадар Қорақалпоғистонда 70 минг хонадонга эга 2 мингта кўп қаватли уйлар қурилади — Шавкат Мирзиёев
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев бу борада Қорақалпоғистонда 2030 йилга қадар мўлжалланган режалари ҳақида тўхталиб ўтди.
Жумладан:
— маҳалла ва овулларда 6 минг километр йўллар ҳамда 150 та кўприк таъмирланади;
— 5 минг километр электр тармоғи, 1 минг 350 та трансформатор ва 10 та подстанция янгиланади;
— 70 минг хонадонга эга 2 мингта кўп қаватли уйлар фойдаланишга топширилади;
— барча ижтимоий ва давлат идоралари ҳамда 17 минг хонадонда 55 мега ватт қувватли қуёш панеллари ўрнатилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг