2027 йил якунига қадар юртимизда 10 та шамол электр станцияси ишга туширилади
2027 йил якунига қадар юртимизда умумий қуввати 4 400 МВт бўлган 10 та шамол электр станцияси ишга туширилади.
Энергетика вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, хусусан:
2025 йилда (2023 йил якунида илк қувватлар) Томди туманида қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станцияси ишга туширилади.
2025 йилда Бухоро вилоятининг Пешку ва Ғиждувон туманларида умумий қуввати 1000 МВт бўлган 2 та шамол электр станцияси ишга туширилади.
2025 йилда Қорақалпоғистон Республикасининг Қораўзак туманида қуввати 100 МВт бўлган шамол электр станцияси ишга туширилади.
2026 йилда Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида туманида қуввати 600 МВт бўлган шамол электр станцияси ишга туширилади.
2027 йилда Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманида ҳар бирининг қуввати 500 МВтдан бўлган 3 та шамол электр станцияси ишга туширилади.
2027 йилда Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станцияси ишга туширилади.
Тендер жараёнидаги лойиҳа: Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний туманида қуввати 200 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш бўйича тендер танлови давом этмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг