2026 йилгача аҳолини ичимлик суви билан таъминлаганлик даражасини 87 фоизга етказиш режалаштирилган — Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган навбатдаги «Ҳукумат соати»да депутатлар «Ҳудудларда ичимлик сув таъминотини яхшилаш ҳамда кўп квартирали уй-жойларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва уй-жой фондини янгилаш, соҳада коррупцияни йўқотиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги масалани муҳокама қилдилар.
Кун тартибидаги масала юзасидан депутатларнинг саволларига Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Шерзод Ҳидоятов жавоб берди.
Вазир кейинги йилларда мамлакатимизда аҳолини сифатли ичимлик суви билан таъминлашни яхшилаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ҳақида ҳисобот берди.
Қайд этилганидек, «2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясининг «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури асосида республика аҳолисини ичимлик суви билан таъминланганлик даражасини қарийб 87 фоизга етказиш бўйича (ҳар бир ҳудуд кесимида) лойиҳа таклифи ишлаб чиқилиб, хорижий молия институтларининг 26,6 трлн сўм кредит маблағлари, республика бюджетининг 13,4 трлн сўм маблағлари ҳисобидан жами 3 697 та иншоот ҳамда 40,5 минг км ичимлик ва оқова сув тармоқлари қурилиши режалаштирилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг