2026 йилда бўлиб ўтадиган чет тили имтиҳонлари қайси ойларда ўтказилиши маълум қилинди
2026 йилнинг 1-ярмида бўлиб ўтадиган чет тили имтиҳонлари қачон ўтказилиши маълум қилинди. Бу ҳақида Таълим назорати Telegram-канали хабар берди.
Унда айтилишича, чет тилини билиш даражасини аниқлаш тест синовлари январь, февраль, март, апрель ва май ойларида ўтказилади.
Тест синови учун талабгорлар «my.gov.uz» сайти орқали онлайн тарзда рўйхатга олинади.
Рўйхатдан ўтишда талабгорлар ўзларига қулай бўлган ҳудудни танлаган ҳолда мазкур ҳудудда тест синовларида иштирок этишлари мумкин бўлади.
Тест синовлари қайси тиллардан ўтказилиши, рўйхатга олиш муддатлари ва тест синови ўтказиладиган саналар қуйидаги расмда келтирилган:

Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг