2025 йилнинг илк кунларида кучли метеорит ёмғири ва энг катта Қуёш ҳодисаси кутилмоқда

13:20 15 Декабрь 2024 Дунё
1071 0

2025 йил боши ажойиб астрономик ҳодисаларга тўла бўлишини ваъда қилмоқда. Январь ойининг биринчи ҳафтасида метеорит ёмғирининг чўққиси кутилмоқда ва йилнинг энг катта Қуёшини кузатиш имконияти бўлади. Бу ҳақда Москва планетарийси хабар берди.

Йилнинг энг ёрқин метеор ёмғири 3 январдан 4 январга ўтар кечаси чўққисига чиқади ва тонг отгунча давом этади. Шарқий горизонтда соатига 120 тагача метеорит кузатилади. Эртаси куни, 4 январь куни Ер перигелийга — Қуёшга энг яқин нуқтага етиб боради. Бу 2025 йилда энг катта қуёш дискини кузатишни таъминлайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер