2025 йилда Туркияга борган ўзбекистонликлар сони очиқланди
2025 йил давомида 268 976 нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда Туркияга сафар қилган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Унда айтилишича, Туркияга борган ўзбекистонликларнинг 201 838 нафари саёҳат мақсадида сафар қилган. Шунингдек, қариндошларни йўқлаш учун борганлар 58 983 минг нафарни, даволаниш учун 3 704 нафар, хизмат юзасидан 1 955 нафар ҳамда ўқиш мақсадида сафар қилганлар 2 496 нафарни ташкил қилган.
Қўмита маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 39,7 минг нафарга ёки 17,4 фоизга ошган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг