2024—2026 йилларда микромолиявий хизматлар билан 1 миллиондан ортиқ тадбиркорни қамраб олинади
Фото: Иллюстратив фото
“Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда микромолия хизматларининг ўрни ва улушини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорига мувофиқ жисмоний шахс бўлган қарз олувчига ажратиладиган микроқарз миқдори эллик миллион сўмдан юз миллион сўмга оширилди.
Бунинг натижасида аҳолининг фаол қисми микромолиявий хизматлардан фойдаланган ҳолда ўзини ўзи банд қилиши ёки тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиши орқали тадбиркорлик субъектига айланишига эришиш мумкин.
Шунингдек, 2024—2026 йилларда микромолиялаш бозори ҳажмини 5 баробарга ошириш, микромолиявий хизматлар билан 1 миллиондан ортиқ тадбиркорни қамраб олишга эришилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг