2024 йилга қадар Тошкент ИЭМда иккита газ турбина қурилмаси ишга туширилади
Тошкент ИЭМда ҳар бирининг қуввати 32 МВтдан бўлган иккита газ турбина қурилмаларини қуриш ишлари давом этмоқда.
Туркиянинг “Çалик Энержи» компанияси пудратчилигида барпо этилаётган мазкур лойиҳа 2024 йилга қадар ишга туширилиши режалаштирилган.
Лойиҳа амалга оширилиши натижасида марказ томонидан йилига қўшимча 515,6 миллион кВт⋅соат электр ва 690,3 минг Гкал иссиқлик энергияси ишлаб чиқарилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг