2023 йилнинг 1 ярим йиллигида Давлат бюджетига 25,5 трлн. сўм миқдорида божхона тўловлари ундирилди
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Божхона қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Нурбек Саломов маълум қилди.
Шунингдек, ушбу давр мобайнида тадбиркорларга 4 трлн. сўм миқдоридаги божхона тўловларини кечиктириб тўлашга рухсат берилди.
Бундан ташқари, 204,9 кг гиёҳвандлик воситалари, 124,5 минг дона кучли таъсир этувчи ва 2 206 дона психотроп моддалар, шунингдек, 441 дона ўқ, 643 дона гильза ва 12 дона қурол ушлаб қолинди.
Умумий қиймати 37,5 млрд. сўмни ташкил этувчи, 1 млн.600 минг қути тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг