2023 йилда буюртмачилар томонидан 13 620 та савдо жараёнида 20 090 та рақобатга зид ҳаракат аниқланган

16:11 11 Январь 2024 Жамият
463 0

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Рақобат қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Отабек Усмонов маълум қилди.

Қўмита ва ҳудудий бошқармага жисмоний ва юридик шахслар томонидан 1 142 та мурожаат келиб тушган. Мурожаатлар асосида ўтказилган таҳлил натижасида 569 та ҳолатда рақобатга зид қонун бузилиш аниқланган.

Шунингдек, қонун бузилишларининг рақобатга зид ҳолатлар кесимида ўрганилганда 70,0 % ҳолатлар савдолар ўтказишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибни бузиш билан боғлиқ бўлса, 30,0%да савдолар иштирокчиларини асоссиз равишда четлаштириш ташкил этади.

Юқорида аниқланган ҳолатлар юзасидан қонун бузилишига йўл қўйган 500 га яқин мансабдор шахс маъмурий жавобгарликка тортилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер