2023 йилда 7 та янги олий таълим муассасаси фаолияти йўлга қўйилиб, уларнинг сони жами 213 тага етди

14:26 13 Февраль 2024 Жамият
649 0

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Назокат Абдуқундузова маълум қилди.

Уларнинг 116 таси давлат, 67 таси нодавлат, 30 таси эса хорижий олий таълим муассасаларидир.

Ҳозирда 213 та олийгоҳда 1 млн 300 минг нафардан зиёд талаба таҳсил олиб, бу кўрсаткич орқали ёшларни олий таълим билан қамраб олиш даражаси 2022 йилги 38 фоиздан 42 фоизга ошди.

QS “Фан соҳалари рейтинги”да 2 та олийгоҳ 4 та фан соҳалари бўйича “ТОП-500”, “QS Осиё университетлари рейтинги 2024” рўйхатида 14 та олийгоҳ “ТОП-1 000”, “QS Sustainability Rankings – 2024” рейтингида 3 та олийгоҳ “ТОП-1 000” университетлар рўйхатига киритилди.

Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида умумий қиймати 242,3 млрд сўм бўлган 157 та илмий лойиҳа молиялаштирилди. Илмий фаолиятга оид умумий молиялаштириш ҳажми 970,06 млрд сўм бўлган 558 та лойиҳа амалга оширилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер