2023 йилда 395 минг гектардан ортиқ майдон учун агрокимёвий хариталар ишлаб чиқилди

12:52 15 Январь 2024 Жамият
486 0

Фото: Архив сурат

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ахборот хизмати раҳбари Сабина Садинова маълум қилди.

Минерал ўғитлар сифатини лаборатория таҳлилларидан ўтказиш тизими жорий этилиб, 655 та намунадан 9 та ҳолатда стандарт талабларига жавоб бермайдиган минерал ўғитларни қўллашнинг олди олинди.

Импорт маҳсулотларида 189 мингдан ортиқ экспертиза ўтказилиб, 1 137 та ҳолатда 25 турдаги карантин объектлари аниқланди. Маҳаллий етиштирилаётган маҳсулотлар бўйича 147 мингга яқин экспертиза ўтказилиб, 11 турдаги карантин объектлари аниқланди ва халқаро фитосанитар талаблар бузилишининг олди олинди.

Ўсимликлар карантини соҳасидаги “Детектор — хизмат ит”лари сони 24 тага етказилди. Хизмат томонидан ноқонуний импорт қилинаётган 39 минг килограммга яқин ва 50 минг донадан ортиқ карантин остидаги маҳсулотлар аниқланган ва фитосанитар чоралар кўрилган.

Импортда зарарли карантин организмлар аниқланганлиги сабабли 15 та давлатга 232 та эътирозномалар юборилди. 405 минг тонна 600 килограмм ва 15 мингдан донадан зарарланган импорт маҳсулотлар экспортёр давлатларга қайтарилди, 4,5 минг тонна ва 403 мингдан донадан ортиқ маҳсулот йўқ қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер