2023 йилда 23 та сақлов бирлигидаги 1010 варақда тарихий давр ҳужжатлари махфийликдан чиқарилди
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда “Ўзархив” агентлиги ахборот хизмати раҳбари Анваржон Алиев маълум қилди.
Олиб борилган ишлар натижасида қўшимча равишда архивнинг тарихий давр махфий ҳужжатларига тегишли –
I-1 “Туркистон генерал губернаторининг Девонхонаси” (1868-1917й.) фондининг 977-сонли;
I-715 Полковник А.Г.Серебрянников томонидан тайёрланган “Туркистон ўлкаси. Уни босиб олиниши тарихига оид материаллар тўплами” мавзусига бағишланган ҳужжатлар нашрига оид маълумотлар (1839-1897 йй.) фондининг 1, 2, 3, 6, 7, 8, 9, 13, 14, 15, 16, 17, 19, 20, 21-сонли;
I-18 “Самарқанд вилояти бошқаруви Самарқанд” фондининг 2209, 2210, 4686-сонли тарихий давр ҳужжатлари ўрнатилган тартибда махфийликдан чиқарилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг