2022 йилда қарийб 23 трлн. сўмлик алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари кўрсатилди
Фото: Иллюстратив фото
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-декабрь ойларида республика бўйича кўрсатилган алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ҳажми қарийб 23 трлн. сўмни ташкил этган.
Бу кўрсаткич 2021 йил билан солиштирилганда 25,5 % га ошган.
Йиллар кесимида алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ҳажми:
— 2019 йил – 10,9 трлн. сўм;
— 2020 йил – 13,9 трлн. сўм;
— 2021 йил – 17,8 трлн. сўм;
— 2022 йил – 22,9 трлн. сўм;
Молиявий, савдо, транспорт ва таълим хизматлари ҳажми роликда келтирилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг