2022 йилда олимпиадаларда ғолиб бўлган ўқувчиларнинг устозларига 1.5 млрд. сўм миқдоридаги пул мукофоти тўлаб берилган
Фото: Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати
Ўтаётган 2022 йил давомида нафақат Республика ва халқаро олимпиадаларда ғолиб бўлган ўқувчилар, балки уларнинг устозлари ҳам давлатимиз томонидан турли миқдордаги пул мукофотлари билан тақдирланишди.
Ушбу ўқитувчиларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори асосида белгиланган жами 1.5 млрд. сўмга яқин пул мукофотлари тўлаб берилди.
Жумладан:
— Нуфузли халқаро олимпиадаларда ғолибликни қўлга киритган мактаб ўқувчиларининг ўқитувчиларига жами 390 млн. сўм;
— Минтақавий халқаро олимпиадаларда ғолибликни қўлга киритган мактаб ўқувчиларининг ўқитувчиларига жами 388 млн. сўм;
— 1-11 июнь кунлари Асосий олимпиадалари Республика босқичларида ғолибни қўлга киритган мактаб ўқувчиларининг ўқитувчилари жами 690 млн. сўм миқдоридаги пул мукофотлари тақдим этилди.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда Халқаро ва Республика олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар 3,1 млрд. сўм миқдоридаги пул мукофотлари билан тақдирланган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг