2022 йилда Навоий шаҳрида амалга ошириладиган ишлар маълум қилинди
Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг сессиясида шаҳар ҳокими Муҳиддин Бозоровнинг мурожаати тингланди. Унда шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 2021 йил якунлари ҳамда 2022 йилнинг долзарб вазифалари тўғрисида сўз юритилди.
Дастлаб 2021 йил якунларининг асосий кўрсаткичлари, белгиланган режалар ортиғи билан бажарилгани эътироф этилди. Чунончи, шаҳарда умумий қиймати 950 млрд. сўмлик 173
Шаҳар ҳокими ўз мурожаатида ҳудуднинг экспорт кўрсаткичлари, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш, тадбиркорлар ва инвестициялар борасидаги саъй-ҳаракатлар хусусида тўхталар экан, 2021 йил учун 36 миллион 316 минг АҚШ доллари миқдорида режалаштирилган экспорт прогнози амалда 36 миллион 981 минг АҚШ долларига бажарилганлигини таъкидлади. Айни пайтда Навоий шаҳрининг 2021 йилда 29 миллион АҚШ доллари ҳажмида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва хорижий кредитларни ўзлаштириш режаси амалда 105 фоизга уддаланди.
— Навоий мамлакатимизнинг саноат ривожланган шаҳри, — деди ҳоким ўз мурожаатида. — Қарийб 150 минг кишилик шаҳар аҳолисининг 36 минг нафардан ортиғини ёшлар ташкил этади. Уларнинг ҳаётда ўз ўринларини топиши, таълим олиб, касб ўрганиши ҳамда иш билан таъминланиши фаолиятимизнинг устувор йўналиши бўлиб қолади. Бу йўналишда белгиланган чора-тадбирлар натижасида жорий йил бошида рўйхатга олинган 3991 нафар ишсиз ёшларнинг аксарияти касб-ҳунарга йўналтириш, ҳунармандчилик ва касаначиликка жалб этиш, субсидия ажратиш ҳамда «Меҳнат ярмаркалари» орқали ўз иш жойига эга бўлди.
Сессияда шаҳар ҳокими 2022 йилнинг устувор вазифаларини депутатлар муҳокамасига ҳавола этди. Жумладан, келаси йилда «Обод маҳалла» дастури доирасида «Зарафшон» ва «Янгиобод» маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларидаги 4
Шунингдек, мурожаатда ютуқлар баробарида, йўл қўйилган камчиликлар, шу жумладан, инвестициявий лойиҳаларни ўзлаштиришдаги сусткашликлар, энергия таъминотидаги узилишлар, янги иш ўринлари яратишдаги мавжуд имкониятдан тўлиқ фойдаланилмаётганлиги ҳам айтиб ўтилди.
Темур ЭШБОЕВ, «Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг