2022 йилда 11 275 нафар битирувчи олтин ва кумуш медаллар билан тақдирланди

13:26 28 Декабрь 2022 Жамият
457 0

Фото: Иллюстратив фото

Ҳозирда мамлакатимиздаги халқ таълими тизимига қарашли умумтаълим мактаблари сони 10 104 тани ташкил этади.

Мазкур таълим муассасаларида:

— 6,4 млн. нафар ўқувчи таҳсил олади;

— 509 мингдан ортиқ ўқитувчилар фаолият юритади.

2021-2022 ўқув йилида умумтаълим мактабларини 920 498 нафар битирувчи тамомлади. Шундан:

— 530 249 нафар ўқувчига 9-синфни тугатганлик тўғрисида;

— 390 249 нафар ўқувчига 11-синфни тугатганлик тўғрисидаги шаҳодатномалар топширилди.

Умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг 11 275 нафари, жумладан:

— 9 370 нафар иқтидорли битирувчиси — олтин медаль;

— 1 905 нафари — кумуш медаллар билан тақдирланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер