2022 йил давомида my.gov.uzда 68 та янги электрон давлат хизматлари йўлга қўйилди
Бунда аҳолининг ҳаётий вазиятларда энг кўп дуч келган муаммолари ўрганилди. Уларнинг талаб ва таклифлари инобатга олинди.
Ягона интерактив давлат хизматлари портали 2022 йил натижалари:
— Хизматлар сони 368 тага етказилди.
— 158 та хизмат мобил иловадан ўрин олди.
— Фуқаролардан 70 дан ортиқ ҳужжат ва маълумотлар талаби бекор қилинди.
— 38 турдаги хизматда Электрон рақамли имзо сўралмайдиган бўлди.
— «Anor mobile» мобил иловасида 7 турдаги, «QUANT» мобил иловасида 5 турдаги электрон давлат хизмати йўлга қўйилди.
— 12 миллиондан зиёд онлайн фойдаланишлар ортидан фуқароларнинг 36 млрд. сўмдан ортиқ маблағи тежалди.
2022 йил янги ишга тушган оммабоп хизматлар ва улардан фойдаланиш кўрсаткичи:
— Чет тилини билиш даражаси – 105 мингдан зиёд;
— Автотранспорт бошқарувига ишончнома – 58 мингдан зиёд;
— Мактаб шаҳодатномаси дубликати – 24 мингдан зиёд;
— Ер участкаларини хусусийлаштириш – 24 мингдан зиёд;
— «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» га кириш – 16 мингдан зиёд аризалар;
2022 йилда энг оммалашган хизматлар ва улардан фойдаланиш кўрсаткичи:
— Болани «боғча»га жойлаштириш – 333 мингдан зиёд;
— Кадастр паспортини шакллантириш – 135 мингдан зиёд;
— Маълумотларни Ташқи савдо операциялари ахборот тизимига киритиш – 128 мингдан зиёд (юридик шахслар учун);
— Автотранспорт ойналари тусини ўзгартириш – 110 мингдан зиёд;
— Автотранспортда йўловчиларни ва юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташишга лицензия – 81 мингдан зиёд (юридик шахслар учун).
Жорий йил Ягона порталда ҳеч қандай ташриф ва ҳужжат талаб қилмайдиган ижтимоий аҳамиятга эга электрон хизматлар сони кўпайди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг