Остона шаҳрида Қозоғистон Республикаси раислигида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

23:28 12 Октябр 2022 Сиёсат
882 0

Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Тадбирда Aрманистон, Беларус, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ҳамда МДҲ Ижроия қўмитаси вакиллари иштирок етди.

Учрашув давомида халқаро кун тартиби ва Ҳамдўстлик доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Жорий йил 14-октабр куни Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган Давлат раҳбарлари Кенгаши йиғилишига тақдим етиладиган ҳужжатлар лойиҳалари тасдиқланди.

МДҲ доирасида 2023-йили кўп даражали ташқи ишлар вазирликлариаро маслаҳатлашувларни ўтказиш режаси ҳамда 2021-2030 - йилларда МДҲга аъзо давлатларнинг Ёшлар бўйича халқаро ҳамкорлиги стратегиясини 2023-2024 йилларга амалга ошириш юзасидан Тадбирлар режаси маъқулланди.

“Ҳамдўстлик спорт пойтахтлари” давлатлараро дастури қабул қилинди. Унга кўра, МДҲ спорт пойтахти мақоми ҳар йили Ҳамдўстлик давлатларидаги шаҳарлардан бирига берилади.

Мамлакатимиз делегацияси раҳбари, Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Владимир Норов ўз нутқида Ўзбекистон томони МДҲни янада ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини доимий равишда оширишдан манфаатдор еканини таъкидлади.

Шу билан бирга, Ҳамдўстликни тез ўзгарувчан шароитларга мослаштириш, инқирозли вазиятларга тезкор жавоб бериш ва иштирокчи давлатларнинг уларни бартараф етиш борасидаги саъй-ҳаракатларини бирлаштириш чораларини кўриш муҳимлиги қайд етилди.

Ўзбекистон томонининг МДҲ доирасидаги давлатлараро ва минтақалараро ҳамкорлик самарадорлигини ошириш бўйича қатор ташаббуслари еълон қилинди.

МДҲ Ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг навбатдаги йиғилиши 2023-йил 14-апрел куни Тошкент шаҳрида ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

 

 


Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер