2021 йилда икки марта Қуёш ва икки марта Ой тутилади

12:58 10 Декабрь 2020 Дунё
6584 0

2021 йилда икки марта Қуёш ва икки марта Ой тутилиши юз беради. Бу ҳақда Иркутск давлат университети Aстрономия обсерваторияси директори Сергей Язев журналистларга маълум қилди.

"2021 йилда тўртта тутилиш бўлади: икки марта Қуёш ва икки бор Ой тутилади. 26 майда Ой тўлиқ тутилади. 4 декабрь куни эса Қуёшнинг тўлиқ тутилиши юз беради. У Aнтарктика минтақасида содир бўлади. 10 июнь куни ҳалқа шаклида қуёш тутилишини кузатиш мумкин бўлади. Ойнинг қисман тутилиши 19 ноябрь куни кузатилади", деди Язев.

Язевнинг таъкидлашича, Ой Қуёшни бутунлай яширолмайди, шунинг учун унинг қирралари ёрқин порлайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер