2020 йилда қанча одам қатл қилингани маълум бўлди
2020 йилда дунёда қатл қилинганлар сони сўнгги ўн йил ичида энг паст кўрсаткичга ташкил қилган. Бу ҳақда Халқаро Амнистия ташкилоти маълумотига таяниб ТАCC ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Манбага кўра, 2020 йилда 483 нафар одам қатл қилинган. 2019 йилда эса бу рақам 657 нафарни ташкил этган.
Шунингдек, 2015 йилда бу ҳолатлар сони рекорд даражага чиққан бўлиб, ўша йилда 1634 киши қатл қилинган.
Таъкидланишича, охирги ўн йил ичидаги қатл қилинишларнинг пасайиши Саудия Арабистони ва Ироқда бундай жазолар қўлланиши камайгани билан боғлиқ. Масалан, ушбу вақт оралиғида Саудия Арабистонида қатл қилинишлар сони 85 фоизга камайган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг