2020 йил AҚШ тарихидаги энг ҳалокатли йил бўлди

13:57 12 Март 2021 Дунё
1218 0

Ўтган йил AҚШ тарихидаги энг ҳалокатли йил бўлди. Бу ҳақда AҚШ касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази (CDC) маълумотларига таяниб “Politico” газетаси хабар бермоқда.

Aмерика регулятори маълумотларига кўра, 2020 йилда АҚШда 3 миллиондан ортиқ одам вафот этди. COVID-19 туфайли мамлакатда ўлим сони 15 фоизга ошди. Шунингдек, ушбу омил саратон ва юрак хасталикларидан кейин энг кўп ўлим ҳолатларига сабаб бўлган.

CDC хабар беришича, 2020 йилда AҚШдаги ўлим ҳолатлари сони 1918 йилдан буён энг юқори кўрсаткичга ўсди. Маълумки, Биринчи Жаҳон уруши даврида юз минглаб одамлар гриппдан вафот этган . Маълумот учун, 2019 йилда ўлим даражаси 2018 йилга нисбатан 1,2 фоизга камайган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер