2019 йилда давлат буюртмаси асосида тарихий мавзуларда 100 дан ортиқ спектакллар саҳналаштирилади

18:22 08 Январь 2019 Маданият
2403 0

Архив фото

Дилшод КАРИМОВ, "Халқ сўзи online"/Тошкент. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан 2018 йил давомида соҳада амалга оширилган ишлар ва 2019 йилда кўзланган режалар юзасидан ўтказилган анжуманда бу ҳақда маълумот берилди.

Жумладан, мамлакатимизнинг турли ҳудудларидаги театрлар томонидан Амир Темур (Наманган), Ҳаким ат-Термизий (Сурхондарё), Абай, Бобуршоҳ (Тошкент шаҳри), Темур Малик (Самарқанд) ва бошқа тарихий шахслар ҳаёти ҳамда улар билан кечган тарихий жараёнлар ҳақида янги спектакллар саҳналаштирилиши режалаштирилган.

Қайд этиш жоизки, Президентимиз Олий Мажлисга Мурожаатномасида ҳар биримиз учун куч-қудрат манбаи бўладиган миллий ғояни ривожлантиришимиз зарурлиги хусусида тўхталаркан, миллий ўзлигимизни англаш, Ватанимизнинг қадимий ва бой тарихини ўрганиш, бу борада илмий-тадқиқот ишларини кучайтириш, гуманитар соҳа олимлари фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш лозимлигини таъкидлади.

“Буюк аллома ва адибларимиз, азиз-авлиёларимизнинг бебаҳо мероси, енгилмас саркарда ва арбобларимизнинг жасоратини ёшлар онгига сингдириш, уларда миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратишимиз керак”, деди давлатимиз раҳбари.

Шу мақсадда Ўзбекистон Миллий телерадио компанияси таркибида “Ўзбекистон тарихи” каналини ташкил этилиши мўлжалланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер