20 млрд. сўмлик лойиҳа асосида бунёд этилган янги цехда нима гаплар?

12:10 27 Май 2021 Иқтисодиёт
934 0

Жалақудуқ туманидаги «Харир тола» МЧЖ пиллани қайта ишлаш корхонаси ҳисобланади. Шундай бўлишига қарамай, бу ерда ички имкониятлардан ошиниб, яна бир янги цех ташкил этилди. Натижада текстиль маҳсулотлари ишлаб чиқарила бошланди.

— Авваллари қўшни Хўжаобод туманидаги турдош корхонага қатнаб ишлардик, — дейди тикувчи Сайёра Аҳмадалиева. — Бу вақт масаласида бироз қийинчиликларни юзага келтираётганди. Туманимизда ташкил этилган цехда ўз фаолиятимизни давом эттириш биз учун навбатдаги имконият эшикларини очди.

20 млрд. сўм лойиҳа асосида бунёд бўлган янги цехда Сайёрахон каби 250 нафар хотин-қизлар иш билан таъминландилар. Улар томонидан тайёрланаётган кийим-кечаклар нафақат, ички бозорга, балки, экспортга ҳам йўналтирилиши режалаштирилган. Бу эса, табиийки, корхонанинг моддий таъминотини яхшилабгина қолмасдан, ишчиларнинг ижтимоий муҳофазасини мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилади.

Саминжон ҲУСАНОВ,
«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер