20 майдан 20 декабргача Wiki-cтипендия марафони ўтказилади
Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамкорлигида жаҳон интернет тармоғида ўзбек тилидаги сифатли маълумотларни кўпайтириш ва иқтидорли талабаларни муносиб рағбатлантириш мақсадида Wiki-cтипендия марафони йўлга қўйилди.
Марафон 2022 йилнинг 20 май куни соат 00:00 (GMT+5) дан 20 декабрь 00:00 (GMT+5) га қадар давом этади. Унда энг фаол қатнашган иштирокчилар қуйида кўрсатилган қийматдаги бир марталик стипендия билан тақдирланади:
— 50 000 000 сўм;
— 40 000 000 сўм;
— 30 000 000 сўм;
— кучли бешталик 20 000 000 сўм;
— кучли ўнталик 10 000 000 сўм.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг