20 декабрь куни 84 та маҳалла ҳудудидаги 1 152 та кўп қаватли уйларда ободонлаштириш тадбирлари амалга оширилди
212 та уйнинг ертўласи, 560 та кириш йўлаклари тозаланиб, 150 та электр шитлар тартибга келтирилди. 49 та фрамуга ойналари бутланиб, 257 та кириш йўлакларига ҳаракат датчикли чироқлар ўрнатилди. 77 та болалар ва спорт майдончалари тартибга келтирилиб, ҳудудлардаги 20 497 п/м лотоклар чиқиндилардан тозаланди.
Тадбирга 209 та махсус техника, 2 708 нафар ишчи-ходим жалб этилиб, 322 минг кв.метр майдон ободонлаштирилди. Ҳудуддан 156 тонна чиқинди олиб чиқиб кетилди.
АОКАда бўлиб ўтган брифингда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Жамолиддин Қаландаров Тошкент шаҳридаги кўп қаватли уйлар ва унга туташ ҳудудларда олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари ҳақида маълумот берди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг