Бразилияда коронавирус қурбонлари сони ошди

22:27 13 Июнь 2020 Дунё
1040 0

Бразилия бутун дунё бўйлаб коронавирус оқибатида вафот этганлар сони бўйича 2-ўринга чиқди.

13 июнь ҳолатига кўра, мамлакатда 41 901 киши COVID-19 коронавирус қурбонига айланган.

Коронавирус оқибатида вафот этганлар сони бўйича АҚШ ҳамон етакчилик қилмоқда — 116 831 қурбон.

Сўнгги маълумотларга кўра, Бразилияда коронавирусга чалинганлар сони 829 902 кишига етган. Мамлакат ушбу кўрсаткич бўйича ҳам дунёда иккинчи ўринда кетмоқда.

Ўтган бир суткада мамлакатда коронавирусни янги юқтириб олиш ҳолатлари бўйича рекорд ўрнатилган — қарийб 141 минг киши.

Ҳозирда бутун дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 7 739 831 кишини, вирус қурбонлари сони эса 428 337 кишини ташкил этмоқда. Бугунги кунга қадар дунёда 3,96 миллиондан ортиқ бемор коронавирусдан соғайган.

Эслатиб ўтамиз, 23 май куни Бразилия коронавирус билан касалланганлар сони бўйича Россиядан ўтиб, 2-ўринга кўтарилганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер