2 миллионга яқин фуқаролар «Soliq» мобил иловасидан фойдаланмоқда

18:28 28 Октябр 2022 Иқтисодиёт
935 0

Фото: Архив сурат

«Солиқ» мобил иловасида 2022 йил бошидан 1 887 370 нафар фуқаро рўйхатдан ўтган. Уларнинг 500 мингдан ортиғи «Кешбек», «Ўзини ўзи банд қилиш», «Солиқларни тўлаш», «Солиқ ҳамкор» каби хизматларнинг актив фойдаланувчиларидир.

«Солиқ» мобил иловаси Google Play ва AppStore маълумотларига кўра, Ўзбекистондаги энг оммабоп мобил иловалар рейтингининг ТОП-15 талигида;

Similarweb, DigitalRank(TM) маълумотлари бўйича, Ўзбекистонда «Молия» тоифасидаги энг оммабоп мобил иловалар рейтингининг ТОП-5 талигида қайд этилган.

Давлат солиқ қўмитасининг «Солиқ мобил иловаси ва унинг имкониятлари» мавзусидаги матбуот анжумани доирасида мобил илова бўйича батафсил тақдимот ўтказилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер