19 ёшли қиз коронавирусдан буткул фориғ бўлди. Тузалганлар 240 нафарга етди
Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида коронавирус инфекциясига чалинган навбатдаги 2 нафар бемор буткул соғайди. Улар Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари иштирокида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди.
Соғайганлардан бири 19 ёшли қиз Тошкент шаҳридан бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Иккинчи бемор эса Россиядан чартер рейс орқали Тошкентга олиб келинган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси аниқлангач, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлари илмий-текшириш институти клиникасига ётқизилган. Сўнгги текширувлар ушбу беморларда инфекция йўқлигини кўрсатди.
Мазкур клиникада шу пайтга қадар 27 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 29 нафарга етди.
Ҳозирча юртимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами 240 нафар бемор тўлиқ соғайди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг