16 нафар судья «Ибратли судья» мукофоти билан тақдирланди
Давлат раҳбарининг 2020 йил 7 декабрдаги «Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони билан соҳада очиқлик ва шаффофликни таъминлашга қаратилган қатор ўзгаришлар жорий этилиб, жумладан, одил судловни амалга оширишда юқори рейтинг кўрсаткичга эга бўлган судьяларни «Ибратли судья» мукофоти билан тақдирлаш белгиланган эди.
Судьялар олий кенгаши қарори кўра, одил судловга эришишдаги кўрсаткичлари баробарида ўзининг чуқур билими ҳамда маънавий фазилатлари билан касбдошларига намуна бўлаётган 16 нафар судья мазкур мукофотга лойиқ, деб топилди.
Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати хабарига кўра, куни кеча бўлиб ўтган онлайн маросимда мукофотлар ўз эгаларига тантанали равишда топширилди.
Мукофотга сазовор бўлганлар орасида Олий суддан то туман суди судьяларигача бор. Бу номзодларни саралашда холислик ва
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг