16 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди
Фото: Муҳсин Умурзоқов / «Халқ сўзи»
«Ўзгидромет» 16 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади, 12-14 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 9-11°, кундузи 13-15° бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10°, кундузи 10-15° бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13°, кундузи 13-18° бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, айрим жойларда момақалдироқ кузатилади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13°, кундузи 13-18° бўлади.
Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, айрим жойларда момақалдироқ кузатилади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 8-13°, кундузи 13-18° бўлади.
Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин, баъзи жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 16-21° бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, айрим жойларда момақалдироқ кузатилади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 25 м/с гача кучайиши мумкин, чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 15-20° бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баланд тоғли ҳудудларда ёмғир қорга айланиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушади. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси ва кундузи 3-8° илиқ бўлади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг