1,5 сотих кенгликдаги ҳовузда 5 тонна балиқ парваришланмоқда

09:09 08 Июнь 2021 Иқтисодиёт
689 0

Сизнингча, бир ярим сотих майдондаги ҳовузда қанча балиқ парваришлаш мумкин? Жалақудуқ туманининг «Туялас» маҳалласида яшовчи Ўктамжон Юсупов хонадонида бўлганимизда шунча кенгликдаги ҳовузда бир йилда 5 тонна балиқ парваришлаб, ички бозорга сифатли гўшт маҳсулоти етказиб бераётганига гувоҳ бўлдик.

— «Африка лаққаси»нинг афзаллик жиҳати шундаки, уни уй шароитида бемалол асраш мумкин, — дейди Ўктамжон суҳбатда. — Тор жойда ҳам ўзини эркин тута олади. Балиқ чавоқлари инкубациясини ҳам хонадонимизда йўлга қўйганлигимиз боис даромадимиз чўғи ҳам баланд.

Тадбиркор шу билан кифояланиб қолмоқчи эмас. Келгусида 1 миллиард сўмлик лойиҳа эвазига йилига 100 тонна балиқ етиштиришни режалаштирган. Бунинг учун 20 та янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилган.

Саминжон ҲУСАНОВ,
«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер