1,5 ой ичида дунёда коронавирусдан ўлим даражаси 60 фоизга ошди — ЖССТ

02:50 12 Декабрь 2020 Дунё
1000 0

Фото: Getty Images

Сўнгги бир ярим ой ичида коронавирусдан ўлим даражаси дунё миқёсида 60 фоизга ошган. 

Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) шошилинч касалликлар бўлими техник гуруҳи раҳбари Мария Ван Керкхове айтиб ўтди.

«Европанинг кўплаб мамлакатларида янги зарарланиш ҳолатларининг пасайишини кузатилаётган бўлсада, ўлим даражаси дунё миқёсида ўсиб бормоқда», дейди у.

Ушбу рақамлар дунё бўйлаб турлича тақсимланган. Масалан, Европада ўлим кўрсаткичи деярли 100 фоизга ошган.

Сўнгги маълумотларга кўра, дунё миқёсида ушбу вирус билан зарарланганларнинг сони 69 874 432 нафарга етган. Шундан 1 587 991 нафари инфекция асоратлари туфайли ҳаётдан кўз юмган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер