15 нафар юртдошимиз ўз уйига эга бўлди
Бугун ҳамюртларимиз ҳар доимгидан ҳам кўпроқ эътиборга муҳтож. Бундай пайтда ҳам моддий, ҳам маънавий ёрдамнинг, ҳаттоки, бир оғиз ширин сўзнинг ўзи нақадар юксак эътибор эканлиги янада ойдинлашади. Хўжаобод туманида истиқомат қилувчи 15 нафар турар-жойга эҳтиёжманд, ногиронлиги мавжуд бўлган шахслар ҳам республикамиз Мустақиллик байрамини янги уйларда қарши олаётганларидан бениҳоя хурсандлар.

— Хайр-эҳсоннинг яхшиси бу қийинчилик ва муҳтожлиги бор ҳақли одамларга яхшилик қилишдир, — дейди тумандаги «Етти чинор» жоме масжиди имом ноиби Муҳаммадқуддус Абдулманнон. — Ҳукуматимиз томонидан мамлакатимиз аҳолисининг ҳар томонлама қўллаб-қувватланиши юртимизга ёғилажак раҳмат, файзу баракот белгисидир. Ҳар кимни савобли ишлар адо этмоққа қодир қилсин!

Янги уй соҳибларига шунингдек, тиббий хизматдан баҳраманд бўлиш, иш жойи билан таъминланиш каби амалий ёрдам кўрсатилди.
Саминжон ҲУСАНОВ,
«Халқ сўзи»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг