13 мингта умумий овқатланиш корхонаси йил якунига қадар ер ва мулк солиғидан озод қилинади
Унда давлат раҳбари солиқ тизимини такомиллаштиришга оид янгиликларни маълум қилди.
«Мамлакатимизда қурилиш соҳасида ҳам, катта ўзгаришлар амалга оширилмоқда.
Маҳсулот таннархини камайтириш бўйича 50 дан зиёд қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналардан таклифлар келиб тушган.
Масалан, ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ цементнинг таннархида – 14 фоиз, асфальтда – 10 фоиз, қум-шағал аралашмасида – 7 фоизни ташкил этади.
Шу боис, норуда қазилмаларга (қум-шағал, оҳактош, гипс, доломит каби) ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 2 баробарга камайтирилади. Бунинг ҳисобига, 1,5 мингга яқин корхоналар ихтиёрида йилига 500 миллиард сўм маблағ қолади.
Учинчидан, биз хизматлар соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратаяпмиз. Янги иш ўринларини қисқа муддатларда яратадиган соҳалардан бири ҳам сервис соҳаси ҳисобланади.
Пандемия давом этаяпти ва бу хизматлар соҳаси, айниқса умумий овқатланиш ва туризм корхоналари учун қанчалик оғир бўлаётганинибарчамиз кўриб турибмиз, албатта.
Бу борада, умумий овқатланиш ва туризм корхоналаридан ўтган йили берилган имтиёзларни узайтириш бўйича 300 дан ортиқ мурожаат келиб тушган.
Шу боис, жами 13 мингта умумий овқатланиш корхонасини йил якунига қадар ер ва мулк солиғидан озод қиламиз. Бу имконият уларга 30 миллиард сўм қўшимча кўмак деганидир.
Уларнинг бошқа солиқлардан мавжуд 35 миллиард сўм қарзлари муддатлари жорий йил якунигача узайтирилади, кредитларини қайтариш ҳам кечиктирилади.
Шу билан бирга, туризм компаниялари ва меҳмонхоналарни туристик йиғимлардан 2 йил муддатга озод қилсак, нима дейсизлар?
Бу – ҳозирги қийин шароитда тушуми камайиб кетган 2 минг нафар тадбиркор ихтиёрида 150 миллиард сўм қолади, дегани.
Тўртинчидан, бугунги кунда 5 мингга яқин тадбиркорлик субъектларининг ташқи савдо операциялари бўйича дебитор қарздорлиги мавжуд.
Пандемия сабабли ушбу тадбиркорларга жарима солиш ва бугунги кунгача қўлланилган 6 триллион сўмлик жарималарни ундириш жорий йил якунига қадар тўхтатилади», деди давлат раҳбари.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг