11 ойда 11,4 минг тонна апельсин импорт қилинган
Фото: Архив сурат
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь ноябрь ойларида Ўзбекистонга хориждан қиймати 7,5 млн АҚШ долларига тенг бўлган 11,4 минг тонна апельсин импорт қилинган.
Апельсин импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 3 минг тоннага ошган.
2023 йилнинг 11 ойида Ўзбекистон энг кўп апельсин импорт қилган давлатлар:
— Эрон – 4,9 минг тонна;
— Миср – 2,3 минг тонна;
— ЖАР – 2,2 минг тонна;
— Туркия – 1,4 минг тонна;
— Қозоғистон – 480 тонна;
— БАА – 126 тонна.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг