11 февраль куни айрим жойларда қор ёғиши, туман тушиши мумкин
Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»
«Ўзгидромет» 11 февраль куни учун об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан қор ёғади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-2даража совуқ, кундузи 1-3даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда бироз қор ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8даража совуқ, кундузи 0-5даража совуқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда бироз қор ёғади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8даража совуқ, кундузи 0-5даража совуқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда вақти-вақти билан асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5даража совуқ, кундузи 0-5даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда вақти-вақти билан асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5даража совуқ, кундузи 0-5даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда вақти-вақти билан асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5даража совуқ, кундузи 0-5даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қор ёғади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12 даража совуқ, кундузи 0-5даража совуқ бўлади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг