1000 дан ортиқ информатика фани ўқитувчиларининг билим ва малакалари оширилди
Рақамли технологиялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Рақамли таълимни ривожлантириш маркази ҳамда Фарғона вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган “InfoTeach — 2025” форумининг биринчи куни якунланди.
“InfoTeach — 2025” форуми доирасида информатика фани ўқитувчилари учун сунъий интеллект, фрилансерлик, олимпиада тайёргарлиги ва замонавий технологиялар бўйича тренинглар ташкил этилади.
Тренингларда ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш, замонавий рақамли технологиялар билан таништириш ва уларни амалиётга татбиқ этиш бўйича маърузалар бўлиши кўзда тутилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг