100 ёшли Дилором момонинг шуҳрати

09:20 31 Декабрь 2020 Жамият
1678 0

Янги йил остонасида туриб, 100 ёшдан ошган табаррук онахон дуосини олишга не етсин. Узоқ умр кўриб, шуҳрат қозонган ва кўксини "Шуҳрат" медали безаб турган Касби туманидаги Талишбе қишлоғилик Дилором момо Йўлдошева қўлини дуога очиб, кириб келаётган 2021 йилни баракали келишини, юртимиз тинч ва халқимиз фаровон яшашини ният қилди.

Узоқ умр кўришнинг сири ҳақида гап кетганда, Дилором момо «юрагингиз тоза бўлса, умрингиз зиёда бўлади» деди. Онахон босиб ўтган машаққатли ҳаёт йўли ва бугунги мунаввар кунларга шукроналик хусусида невара-чевараларига сўзлаб беришдан сира чарчамайди. Талишбе қишлоғи аҳли эса узоқ умр соҳибаси — Дилором момо билан фахрланишади, доим онахон дуосини олишади.

Янги йил арафасида табаррук онахон кўксига «Шуҳрат» медалини Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев тақиб қўяр экан, кексалар қанча эъзозланса, уларнинг умри шунча узун бўлади, бу табаррук инсонлар бизнинг бойлигимиз ва бахтимиздир, деди.

Фахриддин Бозоров,

«Халқ сўзи» мухбири

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер