100 ёшдан ошган қариялар пенсияга қўшимча тўловлар олишни бошлайди
100 ёш ва ундан катта ўзбекистонлик фуқаролар қўшимча пенсия тўловларини олишни бошлайди.
Маълумотларга кўра, фуқаролар энг кам базавий миқдорнинг (289 000 сўм) 100 фоизи миқдорида пенсияга қўшимча тўланади.
Қайд этилишича, қўшимча тўлов Ўзбекистон фуқаролари, республикада яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга тўланадиган пенсияга қўшимча равишда белгиланади.
Энг кам пенсия миқдори ўзгартирилганда, қўшимча тўлов мутаносиб равишда ўзгаради. Тўлов пенсия қўшимчаларининг сони ва ҳажмидан қатъий назар амалга оширилади.
Маблағлар доимий яшаш жойида ёки вақтинча рўйхатдан ўтган жойида тўланади.
Шунингдек, чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга яшаш учун рухсатнома ёки шахсий гувоҳнома амал қилиш муддати давомида тўланади.
Фуқаронинг вафоти муносабати билан олинмаган нафақани тўлаш «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 63-моддасида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг