10 ойда ўзбекистонликлар туристик мақсадларда энг кўп қайси давлатларга чиққани маълум бўлди

11:33 05 Декабрь 2022 Жамият
469 0

Фото: Иллюстратив cурат

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига 4,4 млн. нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари туристик мақсадларда хорижга сафар қилган.

Ўзбекистонликлар туристик мақсадларда энг кўп сафар қилган давлатлар:

— Қирғиз Р. – 2,2 млн. нафар;

— Қозоғистон – 870 минг нафар;

— Тожикистон – 615,2 минг нафар;

— Туркия – 264 минг нафар;

— Россия – 210,3 минг нафар;

— БАА – 98 минг нафар;

— Саудия Арабистони – 54,7 минг нафар;

— Миср – 31,9 минг нафар;

— Жанубий Корея – 19,2 минг нафар;

— АҚШ – 13,9 минг нафар;

— Ҳиндистон – 8,5 минг нафар;

— Грузия – 7,8 минг нафар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер