10 млн 560 минг сўмлик зарар қоплаб берилди

12:16 11 Январь 2019 Жамият
1400 0

Иллюстратив фото

Кўп қаватли бинолар кўп вақт ўтмасдан “тиз чўкаётганини“ ҳар ким ҳар хил изоҳлайди. Кимдир усталарни тажрибасизликда айбласа, яна кимдир эътиборсизликка йўяди. Биноларнинг қулашида асосий сабаб сифатсиз қурилиш материаллари эканлиги бугун ҳеч кимга сир эмас. Сифатсиз, қўлбола қурилиш материалларидан азият чекаётган истеъмолчилар бугун талайгина.

Худди шундай сифатсиз қурилиш хомашёсини харид қилган фуқаро С.Ш Жондор туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига ариза йўллади.

С.Ш Ромитанда жойлашган ҳовлисидаги чала деворни тиклаш мақсадида Жондор тумани йўл ёқасида жойлашган номсиз цехдан 4200 сўмдан 1800 дона пенаблок сотиб олади. Девор қурилиши бошланган пайтда эса пенаблоклар синиб кета бошлади. Истеъмолчи тадбиркорга бир неча маротаба пенаблокларни алмаштириб беришини сўраб мурожаат қилган. Аммо “устабурон тадбиркор” пенаблокларни кимёвий йўл билан тиклашни маслаҳат беради. Бу иш ҳам самара бермайди. Тадбиркор турли баҳоналар билан харидорни алдаб юради.

Оқибатда С.Ш Жондор жамиятига ёрдам сўраб ёзма мурожаат қилди. Ариза қисқа муддатда ўрганилиб, ижобий ҳал этилди ва истеъмолчига умумий моддий зарар 10.560.000 тадбиркор томонидан қоплаб берилди.

Истеъмолчи Жондор туман Истеъмолчи ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига ўз миннатдорчилигини билдирди. Фуқарога бундан кейин сифат сертификатига эга, қонуний давлат рўйхатидан ўтган ишлаб чиқариш корхоналаридан товар харид қилиши бўйича тавсиялар берилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер