10 июлдан автомобиллар ҳаракатига чеклов ўрнатилади
Республика махсус комиссияси қарори расман эълон қилинди.
Унга кўра, жорий йилнинг 10 июлдан 1 августга қадар карантин чоралари кучайтирилади.
10 июлдан 1 августга қадар республика миқёсида қуйидаги карантин чекловлари жорий этилади:
• автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланди;
• давлат органлари ва ташкилотларининг асосий иш фаолиятига таъсир этмаган ҳолда қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқарилиши, қолган қисмининг меҳнат фаолиятини максимал даражада масофадан туриб (онлайн ёки дистанцион тарзда) ташкил этилиши белгиланди;
• давлат органлари, ташкилотлар ва корхоналарда йиғилишлар ўтказиш тақиқланди, зарур ҳолларда йиғилишларни видеоконференцалоқа режимида ўтказиш белгиланди;
• ҳудудлар ўртасида автотранспорт воситалари қатнови тақиқланди (қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи ташкилотларга тегишли хизмат ва шахсий автотранспорт воситаларининг ҳаракати бундан мустасно);
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг