1-ярим йилликда кўчмас мулк бозорида ҳолат қандай ўзгарди?
Фото: Иллюстратив фото
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан кўчмас мулк бозоридаги ҳолат таҳлил қилинди.
2022 йилнинг 1-ярмида 126 минг дона кўчмас мулк олди-сотди шартномаси расмийлаштирилди, бу 2021 йилнинг ушбу даврига (119 минг) нисбатан 6 % га кўп.
Тошкентда жорий йил 1-ярмида кўчмас мулкни сотиб олиш ва сотиш бўйича тузилган шартномалар сони бироз ошди (+1%) ва 37 446 тани ташкил этди.
Ўтган йилнинг мос даврида кўчмас мулк олди-сотдисининг 21 % и ипотека кредитлари орқали молиялаштирилган бўлса, жорий йилда ушбу кўрсаткич 28 % дан ошди.
Бирламчи бозорда 45 мингга яқин янги уй-жойлар қуриб топширилган (ўсиш 32%).
Тошкент шаҳрида иккиламчи бозорда уй-жой нархлари 11,3% га ошди (биринчи чоракда 6,5%га; иккинчи чоракда 4,3% га ўсган).
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг