10 сотих ер 565 млн. сўмга сотилди

19:30 15 Июль 2020 Иқтисодиёт
1923 0

Бугун "E-IJRO AUKSION" савдоларида Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон туманидан нархи 2 млн.сўмлик ер участкаси 565,1 млн.сўм нархга тасдиқланди. Бу ҳақда "Давактив" ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, аукционда 10 нафар иштирокчи қатнашди. Бу ерда дўконлар, маиший хизмат кўрсатиш объектлари қурилиши мумкин. Ғолиб 12 ой давомида 100 млн.сўм миқдорида инвестиция киритиши талаб этилади.

Андижон вилояти, Шаҳрихон туманидан нархи 4,2 млн.сўмлик ер участкаси учун 208 млн.сўм нарх тасдиқланди. Ушбу ер участкасида ошхона, кафе, савдо уйи, дўкон, маиший хизмат кўрсатиш корхонасини қуришга рухсат этилган. Ғолиб шунингдек, 50 млн.сўм миқдорида инвестиция киритиш мажбуриятини ҳам қабул қилиб олган.

Ана шундай ер участкасининг навбатдагиси Бухоро вилояти, Бухоро туманидан ютиб олинди. Нархи 4,5 млн.сўмлик ер участкаси учун 112 млн.сўм нарх тасдиқланди. Савдо 8 нафар иштирокчи ўртасида қизғин кечиб, ғолиб томонидан 18 ой давомида 200 млн.сўм миқдорида инвестиция киритиш мажбурияти қабул қилинди. Ушбу ер участкасида дўконлар, маиший хизмат кўрсатиш корхоналари қуришга рухсат этилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер